POST OF THE DAY

July 24, 2014,Posted by: E-Journal

БОШҚАРУВ ҲИСОБИДА ТРАНСФЕРТ БАҲОНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Sponsor projects: Tashkent State University of Economics and CENTRE OF SCIENTIFIC PUBLICATIONS IN UZBEKISTAN БОШҚАРУВ ҲИСОБИДА ТРАНСФЕРТ БАҲОНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Мақолада хўжалик юритувчи субъектларнинг бўлинмаларида тарнсферт баҳони шакллантириш масалалари ёритилган. Халқаро тажрибалар асосида республикамиз корхоналари учун уларни қўллаш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инфляция жараёнида яъни баҳоларнинг ўсиши содир бўлаётган пайтда пулнинг қадри пасайиб бораётганлиги сабабли барча ҳисоб-китоблар қиёсий ёки базис давр баҳоларида амалга оширилиши зарур, акс ҳолда, таҳминий маълумотлар асосида оқилона бошқарув қарорлари қабул қилиб бўлмайди.
Бозор иқтисодиёти шароитида корхонада баҳони шакллантириш ва бошқариш бўйича тезкор қарорлар қабул қилиш зарурияти туғилади. Бунинг учун бошқарув тизимида баҳони шакллантириш бўйича функционал блокларнинг ўзаро алоқасини таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга [1.б.329].
Трансферт баҳо корхона ичида бир жавобгарлик марказидан бошўа жавобгарлик марказига ўтказиладиган маҳсулот (материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулотлар) ёки хизматлар баҳосини аниўлаш учун фойдаланиладиган баҳодир.
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида трансферт баҳони аниқлаш ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган шаклларига бевосита боғлиқ бўлади.
Ишлаб чиқариш марказлаштирилган ҳолда ташкил этилган шароитда жавобгарлик марказлари ўртасида маҳсулот ва хизматлар алмашинуви кўпроқ ҳақиқий (норматив) таннарх асосида амалга оширилади.
Марказлаштирилмаган ҳолда ташкил этилган ишлаб чиқаришларда жавобгарлик марказлари нисбатан мустақил бўлиб, корхона ичидаги узатув (топшириш) баҳоси ҳар бир бўлинма фойдасининг аниқ ва ишончли кўрсаткичини аниқлаш имкониятига эга бўлиши назарда тутилган ҳолда ўрнатилган бўлиши керак. Корхона ичидаги узатув (топшириш) баҳосини
танлаш нафақат бўлинма фаолияти натижаларини аниқлаш учун, балки “қандай қилиб ишлаб чиқариш ва сотиб олиш”, “сотиш ва бундан кейин ишлов бериш” каби саволлар бўйича қарорлар қабул қилиш шунингдек, ишлаб чиқаришнинг муқобил вариантларини таҳлил қилишда муҳим аҳамият касб этади.
Трансферт баҳони аниқлаш қуйидаги асосий талабларга таянади:
 ишлаб чиўариш корхонасининг пировард маўсадига эришишини ва алоҳида бўлинмалар мақсадини корхонанинг умумий мақсади билан уйғун ҳолда бирикиб кетишини таъминлаш;
 бошқарувнинг турли даражаларида менежерлар учун мослашувчан ва бир хилда бўлиш;
 марказлаштирилмаган ҳолда бошқариш шароитида сотувчи ва харидор бўлинмалар раҳбарларига уларнинг мустақиллигини сақлаб қолишга имкон туғдириши керак;
 ички ва ташқи бозорларнинг ўзгарувчан шароитларини тез илғаб олиш, фойдани самарали соҳаларга йўналтириш имконини бериш. Масалан, юқори фойдани солиқлардан имтиёзлар мавжуд бўлган соҳаларга, юқори бўлмаган фойдани эса солиқлари юқори бўлган соҳаларга йўналтириш лозим;
 трансферт баҳолар амалдаги қонунлар талаблари асосида шакллантирилиши ва уларга мос келиши [2.б.237].
Трансферт баҳо cиёсати масаласи бўйича молиячи ва маркетологлар ўртасида уни шакллантиришга нисбатан икки муқобил ёндашув - харажатлар ва қиймат ёндашувлари соҳасида баҳс-мунозара келиб чиқади.
Трансферт баҳони шакллантиришга нисбатан харажатлар ёндашуви энг синалган ва ишончли ёндашувдир. Унинг асосида реал категория ётади, бу - маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишга сарфланадиган харажатлардир. Ушбу харажатлар маҳсулот ишлаб чиқаришга ва сотишга сарфланган ҳақиқий харажатлар категорияси орқали ифодаланади ҳамда бухгалтерияда дастлабки ҳужжатлар билан расмийлаштирилади.
1-жадвал
Трансферт баҳони шакллантиришга нисбатан ёндашувлар
Т/р
Харажатлар асосидаги ёндашув
Қиймат ёндашуви
1.
Маҳсулот
Харидорлар
2.
Технология
Қийматликлар
3.
Харажатлар
Баҳо
4.
Баҳо
Харажатлар
5.
Қийматликлар
Технология
6.
Харидорлар
Маҳсулот
Манба: [3.б.236]
Энг оқилона ёндашув трансферт баҳони шакллантиришга нисбатан фаол
ёндашув усули бўлиб, бунда трансферт баҳони бошқариш орқали сотишларнинг зарур ҳажмига мос келувчи ўртача харажатлар ҳажмига эришилади, бу эса корхонани фойдалиликнинг кутилаётган даражасига олиб чиқади.
Айнан мана шундай ёндашув “заиф” бозорларда (яъни, талаб пасайиб борувчи бозорларда) ёки “кучли” бозорларда (яъни, талаб ортиб борувчи бозорларда жуда юқори баҳолар харажат ёндашувини жиддий камчилигини четлаб ўтиш имконини беради).
Шуни таъкидлаш жоизки, трансферт баҳони шакллантиришга харажатли ёндашувдан воз кечиш корхона менежерларига осон бўлмайди, чунки улар ишлаб чиқаришга янги маҳсулот учун инвестиция қилиш ва баҳони шакллантириш бўйича қарорлар қабул қилингунча, кутилаётган фойдани аниқлашлари лозим.
Лойиҳалаштирилаётган янги маҳсулот замонавий техник даражага мос келувчи ўлчамлар ва хусусиятларга эга бўлиши, конструкторлик хизматлари, технологлар, молия-иқтисодий бўлим ва бухгалтерияда техник-иқтисодий асоснома (ТИА) билан тасдиқланган бўлиши лозим. Шу босқичнинг ўзида баҳо аниқланади, у харажатларнинг ўрнини тўлдириши ва инвестицияларни зарурий даражада қоплаши керак. Шундан сўнг маркетологлар (агар шундай мутахассислар бор бўлса) маҳсулот сотиш ҳажмини аниқлайдилар. Улар маҳсулот сотишни ташкил этиш, маҳсулот хоссаси ва сифатига харидорларни ишонтиришга интиладилар.
Агар бундай “тарғибот” натижалари ижобий натижа бермаса, корхона раҳбарияти одатда баҳони пасайтириш таклифи ҳисобига вазиятни сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Бундай шароитда, одатда, харидорлар бозорда устунлик қиладиган вазият юзага келади. Бунда айнан улар ўз шартларини қўядилар ва баҳони янада пасайтиришга эришадилар.
Трансферт баҳони шакллантиришга харажатли ёндашувни мўлжал қилиб муваффақиятга эришиш ғоят мушкул. Бундай шароитда трансферт баҳони шакллантиришга нисбатан қийматли ёндашувга кўпроқ эътибор бериш лозим.
Манба: [3.б.237]
1-чизма. Трансферт баҳони шакллантиришга қийматли ёндашув
Трансферт баҳога нисбатан қийматли ёндашувнинг вазифаси корхона мижозларининг рағбатлантирилишидан иборат эмас. Бундай натижага баҳога катта чегирмалар бериш ҳисобига ҳам эришиш мумкин, лекин қийматли ёндашув корхона учун сотишлар ҳажмини тобора авж олиши ҳисобига эмас,
Харидорнинг манфаати ва ютуғи Харидорнинг манфаати ва ютуғи Харидорнинг манфаати ва ютуғи Харидорнинг манфаати ва ютуғи Харидорнинг манфаати ва ютуғи Харидорнинг манфаати ва ютуғи Харидорнинг манфаати ва ютуғи Харидорнинг манфаати ва ютуғи Харидорнинг манфаати ва ютуғи Харидорнинг манфаати ва ютуғи Харидорнинг манфаати ва ютуғи Харидорнинг манфаати ва ютуғи Харидорнинг манфаати ва ютуғи Харидорнинг манфаати ва ютуғи
Корхонанинг фойдаси Корхонанинг фойдаси Корхонанинг фойдаси Корхонанинг фойдаси Корхонанинг фойдаси Корхонанинг фойдаси Корхонанинг фойдаси Корхонанинг фойдаси Корхонанинг фойдаси Корхонанинг фойдаси Корхонанинг фойдаси Корхонанинг фойдаси
Корхонанинг харажатлари Корхонанинг харажатлари Корхонанинг харажатлари Корхонанинг харажатлари Корхонанинг харажатлари Корхонанинг харажатлари Корхонанинг харажатлари Корхонанинг харажатлари Корхонанинг харажатлари Корхонанинг харажатлари Корхонанинг харажатлари Корхонанинг харажатлари
Баҳо
ҚийматҚиймат
(наф)(наф)(наф)(наф)
балки “қиймат-харажатлар” нисбатининг мутаносиблигига эришиш ҳисобига фойда олишни таъминлаши керак. [3.б.238]
Трансферт баҳонинг шаклланиши меҳнат бозорида рақобатда бўлган бошқа корхоналар таъсирига ҳам боғлиқ. Шу боис, корхонанинг баҳо сиёсати бухгалтерлар, молиячилар, маркетологлар, менежерлар ва бозорни ўрганувчи ахборот хизматчиларининг доимий ҳамкорлиги натижасида туғилади ва такомиллашади. Бундай шароитда баҳо сиёсатини шакллантириш корхонага фойда, харидорга эса кўпроқ наф келтириши лозим.
Корхона ички бўлинмалари ўртасида трансферт баҳоларни шакллантиришда уни белгилаш усулларига алоҳида эътибор қаратиш зарур:
Трансферт баҳоларни белгилашнинг қуйидаги усуллари мавжуд:
 бозор баҳоси;
 тўлиқ таннарх плюс фойда (тўлиқ таннархдан  сифатида);
 ўзгарувчан харажатлар плюс фойда (ўзгарувчан харажатлардан  сифатида);
 томонларнинг ўзаро келишуви асосидаги шартномавий баҳо;
 тўлиқ ёки қисқартирилган таннарх.
Корхона бошқарувчилари, бўлинма-сотувчилар ва бўлинма-харидорларнинг талабларига бирдек жавоб берадиган ягона трансферт баҳо мавжуд эмас. Амалиётда корхоналарнинг бир қисми шартномавий бозор баҳосидан трансферт баҳо сифатида фойдаланади, бошқа бир қисми эса «тўлиқ таннарх плюс фойда» усулидан фойдаланишни афзал кўради.
Маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг шартномавий бозор баҳоси ҳажми қулай трансферт баҳо ҳисобланади, чунки бу баҳо ҳар бир марказнинг фойдасини мустақил хўжалик бирлиги сифатида таҳлил қилиб чиқиш имкониятини яратади.
Агар ташқи бозорда баҳо аниқ бўлса (масалан, янги маҳсулот турига муқобил товарлар бозори бўлмаганда ва баҳо олдиндан белгиланмаган бўлса), унда «тўлиқ таннарх плюс фойда» яъни тўлиқ таннархдан фоиз сифатида олинган баҳони қўллаш лозим бўлади, чунки бундай баҳо бозор баҳосига яқин ҳисобланади ва бўлинмалар фаолияти камчиликларини аниқлашга имкон туғдиради.
Баҳога устама белгилаш вақтида бутун корхонани фойдалилик коэффицентини эмас, балки мазкур бўлинманинг харажатлари хусусиятларини ҳисобга олиш зарур. Амалиётда фойда кўпинча молиявий қўйилмалардан олинган даромад ҳисобланади ҳамда белгиланган режа кўрсаткичи билан солиштирилиб борилади. Агар трансферт баҳо сифатида «ўзгарувчан харажатлар плюс фойда» усулидан фойдаланилса хомашё, материаллар, хизматлар ва иш ҳақи каби харажатларни ўзгаришига тузатишлар киритадиган қоидага амал қилинади.
Трансферт баҳо ҳақиқий таннарх плюс қўшимча фойда тарзида белгиланиши ҳам мумкин. Мазкур усулдан менежерлар ўз бўлинмаларида маблағлар сарфи учун жавобгар бўлган ҳолларда фойдаланади, бироқ, бу усул маблағларни тежаш имкониятини пасайтиради яъни ҳақиқий таннарх
қанча юқори бўлса, бўлинма-сотувчи сотиш баҳосини шунча юқори белгилайди. Шуни назарда тутиш зарурки, таннарх асосида трансферт баҳоларни белгилаш вақтида корхона таркибига кирувчи бўлинмаларни фойда ёки инвестиция марказлари сифатида эмас, балки харажатлар марказлари сифатида қараб чиқиш лозим. Бундай шароитда ўзгарувчан харажатлар асосида белгиланган трансферт баҳолар самарали ҳисобланади.
Бу усулда қуйидаги иккита шартга амал қилинади:
 ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар бирлигига сарфланган активлар қиймати бир хил;
 ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар бирлигига тўғри келадиган ўзгарувчан харажатлар даражаси қолган харажатларга нисбатан деярли ўзгармас.
Ўзгарувчан харажатлар асосида корхона ичидаги топширувлар пайтидаги баҳо усули тўлиқ таннарх асосидаги усулдан корхона захираларидан янада самаралироқ фойдаланишни таъминлашга қаратилганлиги билан ажралиб туради.
Хулоса қилганимизда хўжалик юритувчи субъектларда ички хўжалик баҳолари ҳисобланган трансферт баҳолардан фойдаланиш мустақил бўлинмаларнинг харажатлар ва даромадларини алоҳида-алоҳида аниқлашга ҳамда баҳолашга имкон беради. Шунингдек, халқаро амалиётда кенг қўлланилаётган трансферт баҳони шакллантириш тамойиллари ва талабларига риоя қилиш пировард натижада корхонанинг бошқарув тизимини шаффоф ва адолатли бўлишини таъминлайди.
Трансферт баҳони шакллантиришга харажатлар ёндашувидан кўра, фикримизча, қиймат ёндашувини қўллаш ижобий самара беради, бунинг натижасида, авваламбор маҳсулотнинг буюртмачиси аниқ бўлиб, унинг билан тузилган шартномавий баҳолар бўйича келишув баённомаси тузилган, бу эса ички хўжалик трансферт баҳоларини ўрнатишга асос бўлиб хизмат қилади. Қиймат ёндашувининг яна бир муҳим аҳамияти шундаки, бунда корхона омборида товар-моддий заҳираларнинг қолдиғи, ўз навбатида, тайёр маҳсулотларнинг сотилмай қолиши каби салбий ҳолатларнинг олди олинади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. А.К.Ибрагимов., Б.А.Хасанов., Н.К.Ризаев. Амалий бошқарув ҳисоби. -Т.: «Молия». 2014. – 404 б.
2. B.A.Xasanov, Z.U.G‘aniyev, D.A.Muxammedova. Boshqaruv hisobi. –T.: «Iqtisod-Moliya». 2018. – 280 b.
3. Хасанов Б.А., Алиқулов А.И., Джуманова А.Б., Суюнов Ё.Б., Хасанова Р.Б. Амалий бошқарув ҳисоби. Ўқув қўлланма. – Т.: Iqtisodiyot, 2019. – 290 б.


THE ROLE OF DIGITAL ECONOMY IN UZBEKISTAN

БОШҚАРУВ ҲИСОБИДА ТРАНСФЕРТ БАҲОНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

From the advent of the Internet our whole world is associated with it. Now we do shopping online, we run and promote our business by using browsers as well as applications. Moreover, most of the bank and tax operations are being carried out with electronic devises. Nowadays we are coming across with words with prefix ‘e’ which means online version such as e-commerce, e-business, e-government, e-learning and others. The most interesting side is analyzing impact of digital economy on developing countries in order to be much informed about our benefits from it. Digital economy is defined as an economy that focuses on digital technologies, i.e. it is based on digital and computing technologies. It essentially covers all business, economic, social, cultural etc. activities that are supported by the web and other digital communication technologies. The term was first coined in a book “The Digital Economy: Promise and Peril in the Age of Networked Intelligence” by author Don Tapscott in 1995. There are three main components of this economy, namely,  e-business  e-business infrastructure  e-commerce In the last 15 years, we have seen the tremendous growth of digital platforms and their influence on our lives. Now consumers are influenced by things they see on social media (Facebook, Twitter, Instagram) and other such popular websites (youtube etc).
According to opinions of Kazakhstan researchers:” Modern achievements in development of global information and communication technologies or the Internet technologies led to formation of the global electronic environment for economic activity that, in turn, opened new opportunities for organizational and institutional design in business and other spheres of social and economic activity of the person. It is acknowledged that ICT has the crucial role in connecting people and communities; increasing innovation and productivity; improving standards of living; enhancing competitiveness and economic and societal modernization, bridging economic and social divides as well as reducing poverty across the globe”1.
If we turn to assessing the role of digital economy in transition economies, we can say that it can enhance lifestyle of citizens of the developing countries. Now many this type of countries are trying to have bigger share in e-commerce globally and regionally, as it can simplify market operations ,widen the options for costumers and make products easily reachable for every inhabitant. Unfortunately, e-commerce is sphere which is still underdeveloped in Uzbekistan and there are not any official numbers that can indicate electronic trading on the market value or revenue. Nevertheless, in May 2018, the President of The Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev
1 G. M. K. Berdykulova, A. I. U. Sailov, S. Y. K. Kaliazhdarova, and E. B. U. Berdykulov, “The Emerging Digital Economy: Case of Kazakhstan,” Procedia - Soc. Behav. Sci., vol. 109, pp. 1287–1291, 2014.
signed a decree “On measures for the accelerated development of e-commerce", and approved the "Program for the Development of E-commerce in Uzbekistan for 2018-2021". As a result, the market is expected to grow significantly in the next few years. “According to WTO, the Internet is revolutionizing the distribution of tourism information and sales. An increasing proportion of Internet users are buying on–line and tourism will gain a larger and larger share of the online commerce market”2. If we evaluate the significance of the Internet in tourism, we can say that in current days we are used to booking in advance rooms in hotels as well as tickets by using online transactions and payments. Therefore, now people have huge demand for credit cards which are accepted internationally that ,in turn, can decrease need for money in the form of physical banknotes and coins. With initiative of the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev new type of payment card has been introduced to society in recent days that was named “Humo”. “Humo” is designed for Improve quick money transactions and operations. Figure 1 Source: https://inform.tmforum.org/sponsored-feature/2014/07/role-policy-real-time-charging-new-digital-economy/ If electronic data which are exchanged through electronic commerce are exposed to theft, falsification or unauthorized access, there will be remarkable damage in the degree of trust for the foundation of the digital economy. Also, neglecting social problems accompanying the development of the digital economy, including the problems of the circulation of obscene information and the obstruction of privacy, and consumer-related problems, will make it impossible to assure security in economic activities. In order to realize the sound development of the digital economy, these problems should be adequately dealt with, basically through technology and the marketplace.[2]
According to the press service of the Ministry of Information Technologies and Communications, the draft resolution of the Cabinet of Ministers sets the following directions for the development of digital economy in the Republic of Uzbekistan:
2 S. B. Hojeghan and A. N. Esfangareh, “Digital economy and tourism impacts, influences and challenges,” Procedia - Soc. Behav. Sci., vol. 19, pp. 308–316, 2011.
- identification of state and economic bodies, local self-government bodies on the basis of necessary information systems and resources, implementation of software and electronic services;
- creation of favorable conditions for attracting foreign investments in the country by organizing the technology market and technology parks on the basis of the digital economy, information technologies market, including public-private partnerships;
- coordination of modern telecommunication infrastructure, development of communication technologies and networks, introduction of modern telecommunication services;
-improvement of the system of training qualified personnel. At the same time, by 2030 it is planned to implement measures to develop the concept of "Digital Uzbekistan". Figure 2
The digital economy platform is the product of Information and Communications Technology (ICT) investment, innovation, and shared dependencies. As the creators and stewards of this growing digital ecosystem, we have an opportunity and responsibility to work together to drive collective actions that can build greater trust and resiliency, and drive continued economic growth in Uzbekistan.

Source: here. This post is sponsored by Tashkent State University of economics

Leave a comment

No comments yet...

All the projects

  • Blog
  • E-journal project
  • Contact us

    Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti

    Manzil: Toshkent sh. Islom Karimov ko‘chasi 49-uy

    Telefon: (0 371) 232-64-21

    Faks: (0 371) 239-41-23

    Website: https://tsue.uz

    Copyrights © 2015 Blogging All rights reserved | Powered by NewSite Uz